Лойиҳа ҳақида

Йиғма электрон каталог нима? (ЙЭК)

Йиғма электрон каталогнинг асосий вазифалари бу:

Йирик кутубхоналарга келиб тушган нашрларни ҳамкорликда каталоглаштириш ва классификациялаш;

Библиографик маълумотларнинг йиғма базасини шакллантириш ва назоратини олиб бориш;

Тармоқ ва Интернет орқали ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида библиографик ёзувларни МАRC (UZMARC) форматларида айирбошлаш.

Йиғма электрон каталог дастури нима учун керак?

ЙЭК дастури самарадорлиги қуйидагилардан иборат:

Ахборот-кутубхона муассасаларида локал электрон каталогини шакллантириш учун самарали имкониятларни тақдим қилиши;

ЙЭК шакллантиришда ҳар бир иштирокчи бошқа иштирокчи кутубхонанинг ахборот-кутубхона ресурслари (ЭК)га кириш имконияти;

ЙЭК тайёр ёзувларидан фойдаланиш йўли билан нашрларни каталоглаштиришнинг оғир меҳнатини қисқартириш;

Тезкор библиографик қидирув имкониятининг берилиши;

Ахборотфондлари ва ресурсларини самарали айирбошлаш имконияти.

ЙЭК дастурини афзалликлари

Нашрларнинг унификациялаш библиографик тасвири ва халқаро MARC(UNIMARC, USMARC) форматлари асосида библиографик ёзувларнинг миллий айирбошлаш форматини ташкил қилиш (UZMARC);

Нашрларни индекслаш, классификациялаш тизими ва корпоратив каталоглаштириш техналогиясини ишлаб чиқиш;

Локал каталогларнинг ахборот якдиллигини таъминлаш, индекслаш ва қидирув системалари яратиш мақсадида лингвистик таъминот (табиий тил синонимлари ва ўзакларининг луғати, дискрептор луғати ва авторитет файллар) ишлаб чиқиш;

Internet га чиқиш имконияти билан Internet технологияси бўйича кутубхоналарнинг ахборот корпоратив компьютер тармоғини яратиш;

Маълумотларнинг концептуал ва мантиқий моделини, каталогининг йиғма библиографик маълумотлар базасини юритиш технологияси ва инструментал воситасини яратиш; WWW- стандарт тармоқ воситаси орқали фойдаланувчига каталог маълумотлар базасига онлайн киришни таъминлаш;

*MARC форматларида республика ва чет эллар кутубхоналари орасида библиографик ахборотлар айирбошлашни таъминлаш.

ЙЭК шакллантириш ва фойдаланишда қандай масалалар ечилади?

ЙЭК яратишнинг барча механизмлари ишлаб чиқилган ва бу лойиҳанинг иштирокчи-кутубхоналари уни амалга оширишга тайёр бўлганда қуйидаги вазифаларини амалга ошириш зарур бўлади:

Лойиҳа иштирокчи - кутубхоналари жорий тушган ҳужжатларни ОН-лайн режимида корпоратив каталоглаштиришлари;

Жорий тушган ҳужжатлар библиографик ёзувлари файлларини миллий айирбошлаш форматида каталогнинг йиғма маълумотлар базасига юклаш (киритиш); Библиографик ёзувлар файлларини *MARC форматларидан миллий форматга ва тескарисига алмаштириш;

Кутубхоналар локал системасида жамланган ретроспектив жамғармаси библиогрфик ёзувларини миллий форматга алмаштириш;

Жорий тушган ҳужжатларни автоном каталоглаштириш ва айирбошлаш миллий форматида библиографик ёзувларнинг файлларини яратиш;

WWW - тармоқ воситаси билан йиғма маълумотлар базасига фойдаланувчилар (китобхон, кутубхоначи) нинг ОН-лайн режимида киришини таъминлаш;

Кутубхоналарнинг локал каталогини тўлдириш учун ОН-лайн сўрови бўйича айирбошлаш миллий форматида библиографик ёзувлар файлларини яратиш;

Меъёрий ёзувлар ва лингвистик маълумотлар базасини яратиш ва юритиш;

Мавзули маълумотлар базаси, кўрсаткичлар, шу жумладан, миллий библиография (электрон библиографик солнома) яратиш.