Республика йиғма электрон каталог маркази - кутубхона ресурслари кўрсаткичидир.
Республика йиғма электрон каталог маркази Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 23 февралдаги «2011-2015 йилларда ахборот коммуникация технологиялари асосида ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс хизматларини янада сифатли ривожлантириш чоралари тўғрисида»ги қарорга мувофиқ ташкил этилган. Республика йиғма электрон каталог маркази Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига ва ўз Низомига мувофиқ Ўзбекистон Миллий кутубхонаси негизида ўз фаолиятини олиб боради.
Иштирокчилар учун қоида
Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Республика йиғма электрон каталог маркази Низомига асосан республикадаги ахборот-кутубхона марказлари ва ахборот ресурс марказлари аъзо бўлади;хорижий мамлакатларнинг ахборот-кутубхона муассасалари билан ҳамкорликда фаолият олиб бориши мумкин;Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги АКМ, АРМ ва кутубхоналар учун библиографик ёзувлар O’z DSt 2803 2013 ва O’z DSt 1215 2009 асосида бўлиши;Барча аъзолар бир ойда бир марта библиографик ёзувларни марказга электрон шаклда ISO файлда юбориши;Лойиҳа аъзолари РЙЭКМнинг корпоратив каталоглаштириш технологиясига риоя қилиши;РЙЭКМ дастурида (онлайн) ишлаш учун марказ бош маъмури рухсати лозим.
Ҳурматли фойдаланувчилар ! Йиғма электрон каталог дастурида турли хил қидирув шакллари (калит сўзлар, муаллифлар, китоб номи, йиллар) мавжуд бўлиб, бу белгилар асосида ахборот қидирувининг кенг имкониятини беради.
Йиғма электрон каталог нима? (ЙЭК)Йиғма электрон каталогнинг асосий вазифалари бу:Йирик кутубхоналарга келиб тушганнашрларни ҳамкорликда каталоглаштириш ва классификациялаш;Библиографикмаълумотларнинг йиғма базасини шакллантириш ва назоратини олиб бориш;Тармоқва Интернет орқали ахборот-кутубхона муассасалари ўртасида библиографикёзувларни МАRC (UZMARC) форматларида айирбошлаш.
Иштирокчилар учун қоида Ўзбекистон Республикасининг “Ахборот-кутубхона фаолияти тўғрисида”ги Қонуни ва Республика йиғма электрон каталог маркази Низомига асосан республикадаги ахборот-кутубхона марказлари ва ахборот ресурс марказлари аъзо бўлади.
Ҳурматли фойдаланувчилар ! Йиғма электрон каталог дастурида турли хил қидирув шакллари (калит сўзлар, муаллифлар, китоб номи, йиллар) мавжуд бўлиб, бу белгилар асосида ахборот қидирувининг кенг имкониятини беради.